АТОМ ВОДОРОД ЁРДАМИДА ПАЙВАНДЛАШ — металлни водород муҳитида пайвандлаш. Асосий иссиқлик манбаи — иккита вольфрам электрод орасида ҳосил бўладиган электр ей. Ёйнинг юксак (3500° гача) т-раси таъсирида молекуляр ҳолатдаги водород атомларга диссоцияланади (ажралади) (Н2 – > 2Н) ва маълум миқдорда иссиқлик ютади. Водород металл сир-тига текканда атомлар яна молекуляр ҳолга ўтиб, ютган иссиқлигини ажратади ва металлни янада кўпроқ қиздиради. Диссоцияланган водород металлни ҳимоя қилади. Шу йўсинда пайвандланган металларда (мис ва унинг қотишмаларидан ташқари) мустаҳкам ва зич чоклар ҳосил бўлади.