АТОМ ДВИГАТЕЛИ

АТОМ ДВИГАТЕЛИ, ядро двигатели — атом ядроларининг парчаланиш реакцияси натижасида реакторда ажралиб чиқадиган иссиқлик энергиясини механик ёки электр энергияга айлантириб берадиган иссиқлик двигатели. А. д. транспорт воситаларида, сув ости кемаларида, атом музёрарларида қўлланилади (қ. Ядро куч курилмаси).