АТОМ АРТИЛЛЕРИЯСИ

АТОМ АРТИЛЛЕРИЯСИ — оддий ва кимёвий қурол билан ҳам, ядро заряди билан ҳам таъминланган снарядларни ер устидаги ва денгиздаги нишонларга отиш учун мўлжалланган артиллерия тизими. Биринчи намунаси АҚШда тайёрланган 280 мм ли тўп ҳисобланади. 1983 й. да Невада штати полигонида бу тўпни синаш учун 360 кг га яқин массали атом снаряди отилган ва у 11 км масофада 150 м баландликда портлаган. Унинг портлаш эквивалент қув-вати 15 минг т тротил бўлган (яна қ. Ядро куроллари).