АТМОСФЕРАНИНГ НУРЛАНИШ БАЛАНСИ — атмосферада ютилган ва чиқарилган нурланиш оқимларининг алгебраик йиғиндиси. Атмосферада ютилган нурланиш миқдори чиқарилган нурланиш туфайли ундан кетувчи оқим миқдорига нисбатан кам бўлади. Шунинг учун Атмосферанинг нурланиш баланси ҳамма ваqn манфий бўлади. Атмосфера манфий нурланиш балансининг 75 фоизи атмосферадаги сув буғларининг қуюқланиши туфайли ажралиб чиққан иссиқлик ҳисобига ва 25 фоизи ер сиртидан турбулент йўл билан атмосферага ўтган иссиқлик ҳисобига қопланади.