АТМОСФЕРАДАГИ ОПТИК ҲОДИСАЛАР

АТМОСФЕРАДАГИ ОПТИК ҲОДИСАЛАР — атмосферада ёруғликнинг қайтиши (акс этиши), синиши, ютилиши, сочилиши ва дифракциясч натижасида пайдо бўлувчи ҳодисалар. Ёруғликнинг ёмғир томчилари ва майда муз кристалларида синиши ва дифракцияси натижасида осмоннинг Қуёшга қарама-қарши томонида ҳосил бўладиган рангдор ёйли камалаклар, Қуёш ва Ой гардишидан бир оз узоқлиқца оқимтир ёки рангли ҳалқа шаклида кўринувчи гало ҳодисалари, осмон ёритқичлари атрофида ҳосил бўладиган тожлар, глория ҳодисалари, шунингдек атмосфера рефракцияси, сароблар, осмоннинг мовий ранги, тонг ва шом шафағи каби ҳодисалар А о. х, жумласига киради. Атмосферадаги оптик ҳодисалар кўпчилиги атмосферанинг турли қатламлари ҳолати ва таркибини билдирувчи аломат бўлиб, об-ҳавонинг маҳаллий белгилари сифатида хизмат қилади. Атмосферадаги оптик ҳодисаларни метеорология фанининг бир бўлими ғисобланган атмосфера оптикаси ўрганади.