АТМОСФЕРА ОПТИКАСИ — геофизиканинг Қуёш, Ой ва б. ёритқичлардан Ер атмосферасини ёриб ўтиб келаётган нур оқимларига оид ҳоди-саларни ўрганадиган бўлими (қ. Атмосферадаги оптик ҳодисалар). А. о. асосан, ёруғлик нурларининг синиши (қ. Ёруғлик рефракцияси) туфайли осмон гумбазида ёритқичларнинг ўрни силжигандай бўлиб кўриниши, ёруғлик нурларининг ютилиши, сочилиши ва об-ҳаво ҳодисалари билан боғлиқ бўлган оптик ҳодисалар (тонг шафағи, камалак, сароб ҳодисалари)ни ўрганади.