АТЛАС ТОҒЛАРИ — Африканинг шим.-ғарбидаги тоғлар, Марокаш, Жазоир ва Тунис ҳудудида. Ўрта денгизга параллел жойлашган бир қанча тизмалар ва тоғ массивларидан иборат, уларни платосимон баланд текисликлар (800—1200 м) бир-бирларидан ажратиб туради. Бал. 4165 м гача (Жабал-Тубкал чўққиси), уз. 2000 км чамасида. Учламчи давр охирида вужудга келган. Зилзилалар бўлиб туради. Асосан оҳактош, мергель, ҳар хил гиллардан ташкил топган. Фойдали қазилмалардан темир, қўрғошин, pyx, кобальт, молибден рудалари, фосфорит, тош-туз учрайди. Субтропик минтақада жойлашган, иқлими соҳилда ўрта денгиз иқлими, қолган жойларда чала чўлга хос иқлим. А. т. дан Дра ва Шелиф дарёлари бошланади. Шимолий р-нлар ландшафти инсон томондан кескин ўзгартириб юборилган. Шим. ён ба-ғирларида доим яшил ўрмонлар бор.