АТЛАС

«АТЛАС» — америка элтувчи ракеталари туркумининг номи; «Атлас» сайёралараро баллистик ракетасининг дастлабки икки поғонаси сифатида фойдаланилади. Старт массаси — 125 — 135 т, умумий узунлиги 31 — 35 м. «АтласАжена» ва «Атлас-Центавр» вариантлари мавжуд. «Мидас», «Самос» ЕСЙни, сайёралараро автоматик ст-ялар «Рейнтер», «Маринер» ва б. ни парвоз қилдириш учун қўлланилади. Ракета двигатели ёнилғиси — суюқ кислород ва керосин.