АТЛАНТИКА ОСТОНАСИ — Атлантика океани тубининг Гренландия, Исландия, Фарер ва Шетленд о. лари оралиғидаги кўтарилиб қолган қисми. Чуқурлиги океан сатҳидан 600 м. А. о. Атлантика океани билан Шим. Муз океанининг чуқур қисмларидаги сувни бирбирига ўтказмайди. Шим. Атлантика оқимининг илиқ ва шўр сувлари Атлантика остонаси орқали Норвегия денгизига, асосан Исландия ва Шетленд о. лари оралиғидаги бўғоздан ўтади.