АТЛАНТИКА БЎЙИ ПАСТТЕКИСЛИГИ — АҚШдаги пасттекислик, Атлантика океани соҳилларининг Нью-Йоркдан Флорида я. о. гача бўлган қисмини эгаллаган. Ғарбда Пидмонт платосининг тик тушган чеккаси билан чегарадош. Кенглиги 30 — 350 км. Денгиз чўкиндилари (оҳактош, қумтош, лой ва б.)дан ташкил топган, юзаси текис. Баландлиги денгиз сатҳидан 100 м гача. Иқлими субтропик, океан иқлими. Янв. нинг ўртача т-раси 0° дан 20° гача, июлники 22 — 28°. Йиллик ёғин 1000 — 1400 мм. Тупроқлари: қизил, сариқ, чимли, ботқоқли. Табиий ўсимликлари: қарағай, дуб, тис, ботқоқ сарви ва б. Пахта, тамаки экилади, мевали боғлар бор. Фойдали қазилмалардан фосфорит лар кўп. Аҳолиси зич. Йирик шаҳарлари: НьюЙорк, Филадельфия, Вашингтон, Балтимор, Норфольк.