АТЛАНТИДА

АТЛАНТИДА — Платон асарларида сақланган юнон ривоятларига кўра, Атлантика океанида, тахм. Гибралтар бўғозининг ғарбида мавжуд бўлган улкан орол. Ери серҳосил, аҳолиси зич жойлашган. Зилзила натижасида океан қаърига чўкиб кетган. Атлантиданинг мавжуд бўлганлиги ва ҳалокатга учраши сабаблари фанда ҳанузгача муаммо бўлиб қолмоқда.