АТИРГУЛ

АТИРГУЛ — атиргул шаклидаги безак, амалий безак санъатида кенг қўлланади. Атиргул каштачилик (жумладан, дўппидўзлик)да миллий ироқи усули билан тикиб, заргарлик (билагузук юзига), мискарлик (мис идишлар безаги)да ўйиб ва б. усулда яратилади.