АТҲАРВАВЕДА — ҳинд халқининг буддизмгача бўлган энг қад. диний ва адабий ёдгорлиги бўлмиш 4 шеърий ва насрий тўплам — ведалардан бири. Тахм. мил. ав. 9—8-а. ларда тузилган. Ведалар қуйидагилар: Ригведа — гимнлар ведаси (муқаддас билим), Самаведа — қўшиқлар ведаси, Яжурведа — қурбонлик сўзлари ҳамда қоидалари ва Атҳарваведа — зодагонларнинг ҳикматли ёки қарғиш сўзлари ведаси. Атҳарваведа қад. ҳиндларнинг дини, маданияти ва ижтимоий тузуми ҳақида муҳим маълумот беради.