АТЕТОЗ

АТЕТОЗ (юн. athetos — вазиятсиз) — ка-лавланиб юриш. Қўл, оёқ, ҳатто юз ва тил мускулларининг узлуксиз чувалчангсимон қимирлаб, буралиб қисқариши. Асосан қўл-оёқ бармоқларида учрайди. Атетоз мияга қон қуйилгандан кейин, мия ўсмасида, баъзан тутқаноқ тутганда, бош миянинг экстрапирамид доираларига қарашли тўқималарида (стриар система) рўй беради. Атетозда панжа мускулларининг тонуси ошиб кетади ва чувалчангсимон ҳаракатда бўлади. Мас, бир бармоқ букилса, иккинчиси ёзила бошлайди.