АТАКА БУРЧАГИ

АТАКА БУРЧАГИ — 1) (аэродинамикада) — учиш аппарати қаноти шаклининг ватари билан қанотнинг илгарилама ҳаракат тезлиги йўналиши орасидаги бурчак (расм, а). Аэродинамик қувурая қанот илгарилама ҳаракатланмайди, балки ҳаво қанотга томон ҳаракатланади; бунда қанот шакли ватари билан ҳавонинг ҳаракат тезлиги йўналиши орасидаги бурчак Атака бурчаги бўлади (расм, б). Атака бурчаги учиш аппаратларининг асосий аэродинамик кўрсаткичлари: кўтарувчи куч коэффициента, рўпара қаршилик коэффициентини белгилайди. Атака бурчаги катталашса ёки кичиклашса, учиш аппарати қанотига таъсир этувчи аэродинамик куч ва моментлар ва, демак, учиш режими ҳам ўзгаради;

2) (қ. х. д а) — қ. х. қуроли дисксимон иш органининг айланиш тезлиги билан унинг ҳаракат йўналиши орасидаги бурчак.