АСПАРАГИН

АСПАРАГИН, H2NOCCH2CH(NH2) СООН — ўсимлик организмида азотли бирикмаларнинг алмашинишидан ҳосил бўладиган Аспарагин кислота амиди. Мол. м. 132,12; рангсиз кристаллар. Сувда, кислоталарда яхши эрийди, органик кислоталарда эримайди. Аспарагин — алифатик а – аминокислота. Кўп оқсилларнинг таркибига киради. Сарсабил (Asparagus) пояларида топилган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида эркин ҳолда учрайди. Дуккакли ўсимликларнинг майсаларида ҳам тўпланади. Аспарагин ўсимликлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. У оқсил ҳосил булиши жараёнида вужудга келган аммиакни зарарсизлантирувчи ва Ўсимликларни азот билан таъминловчи бирикма ҳисобланади.