АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР — и. ч. нинг моддий шароитларини таъминлайдиган воситалар (меҳнат қуроллари, бино, иншоот, қурилма ва б.). Бухгалтерия ҳисоби ва режалаштиришда Асосий воситалар таркибига хизмат муддати бир йилдан ортиқ ва қиймати энг кам иш ҳақининг 15 баробаридан арзон бўлмаган воситалар киритилади (2000). Асосий воситалар бухгалтерия ҳисо-бида хўжаликка қабул қилинган бошланғич баҳода акс эттирилади. Асосий воситаларнинг бошланғич баҳосига уларни сотиб олиш (бино ва иншоотларни қуриш) учун қилинган ҳақиқий харажат киритилади. Асосий воситалар тўлиқ хизмат муддати давомида бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади. Асосий воситаларларни қайта баҳолаш фақат ҳукумат қарори билан амалга оширилади.