АСОСИЙ СУВЛИ ҚАТЛАМ

АСОСИЙ СУВЛИ ҚАТЛАМ (горизонт) — бошқа сувли жинслар орасида энг серсув бўлган ва амалий талабларга (сув билан таъминлаш, суғориш ва б.) жавоб бера оладиган ер катлами. Муҳандислик геол. да Асосий сувли қатлам деб кўпинча физик-геологик ҳодисаларнинг тараққий этишида (сурилмалар, суффозия) асосий аҳамиятга эга бўлган сувли горизонтларга айтилади.