АСОС БЎЁҚЛАР

АСОС БЎЁҚЛАР — асосларнинг хоссаларини намоён қилувчи органик бўёқлар. Таркибида аминогуруҳлар бўлади. Асос бўёқлар турли рангли ёрқин бўёқлар. Улар асосан қоғоз, тери, ёғоч ва б. ни бўяшда қўлланилади. Асос бўёқлар ва фосфор-вольфраммолибден кислота тузлари полиграфияда кенг ишлатилади. Полиакрилонитрил толаларни бўяш учун қўлланиладиган Асос бўёқлар жуда ёрқин ва мустаҳкам бўлади.