АСКОРБИН КИСЛОТА

АСКОРБИН КИСЛОТА, витамин С — кристалл модда; скорбутга қарши витамин. Ҳайвонларнинг буйрак усти безлари, гипофизи ва жигарида, игна баргли дарахтлар япрокларида, айниқса ҳўл мева ва сабзавотларда кўп. Бу витамин иссиққа чидамсиз, юқори т-рада бузилади. Аскорбин кислота организмдаги оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида қатнашади. Унинг овқатда етишмаслиги қон томирларнинг шикастланиши, қон оқиши билан кечадиган лавша (скорбут) касаллигига сабаб бўлади. Тиббиётда кенг қўлланилади (яна қ. Витаминлар).