АШУРМАТОВ

АШУРМАТОВ Ислом (1943.6.12 — Ғаллаорол тумани — 1997.4.4) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). СамДУнинг физика ф-тини тугатган (1968). 1968—73 й. ларда Ғаллаорол туманидаги 25-мактабда, 1990 й. дан 44-мактабда физика ўқитувчиси, 1973—90 й. ларда 26-, 44-мактабда директор. Ашурматов педагогик фаолияти давомида техника воситалари ва кўргазмали қуроллар ёрдамида дарё ўтишга алоҳида эътибор берган. У ўқувчилар билан биргаликда 900 га яқин кўргазмали қурол тайёрлаган. Ашурматов мактабдаги физика хонасини талаб даражасида жиҳозлаб, тумандаги намунали фан хонасига айлантирди. Ашурматов биринчилардан бўлиб тест усулини қўллаган.