АШУЛАЧИ — ашулани ижро этувчи етук санъаткор, хонанда, ҳофиз. А. овоз имкониятларини эгаллаш, улардан тўлиқ фойдалана билиш, ашула йўлларини ўрганишда юксак малака ҳосил этиш б-н етишади. Ашулачининг овози, ижро услуби (ишкамий, бинигий, гуллигий) турлича бўлиши мумкин (қ. Хонандалик услуби).