АШШУРБАНИПАЛ — Оссурия подшоси (мил. ав. 669 — тахм. 633). Миср, Элам, Бобил билан урушлар олиб борган. Ёзма ёдгорликларни тўпловчи сифатида тарихда қолган. Ашшурбанипалнинг кутубхонаси 1849—54 й. ларда Ниневия жойлашган ердан топилган.