АШШУР

АШШУР (Ас-сур) — Месопотамиядаги қад. шаҳар (мил. ав. 4-минг йиллик — мил. ав. 614), мил. ав. 2-минг йиллик ўрталаридан Оссуриянинг пойтахти (ҳоз. Ироқдаги Қалъат – Шарқот харобалари). Мудофаа иншоотлари, ибодатхоналар, турар жой ва савдо расталари, миххат ёзуви билан битилган матнлар кутубхонаси топилган.