АШРАФИЙ УЙ-МУЗЕЙИ — ёдгорлик музейи. М. Ашрафий 1969—75 й. лар Тошкентда яшаб ижод этган уй (Марказ — 1, 15-уй, 25-хонадон)да 1982 и. очилган. Музей экспозицияси мемориал хоналар ва мусиқа меҳмонхонасидан ибо-рат. Музей жамгармасида 10000 дан ортиқ экспонат булиб, улар — сурат ва расмлар, ноталар, қўлёзмалар, совғалар ва композиторнинг шахсий кутубхонасидан иборат. Хоналардаги 700 дан ортиқ экспонат М. Ашрафийнинг композиторлик, педагогик ва жамоатчилик фаолиятини акс эттиради. Музейнинг мусиқа меҳмонхонасида композиторлар билан учрашувлар, ижодий кечалар ва суҳбатлар. концертлар ўтказилади.