АШОКА

АШОКА — қад. Ҳиндистонда Маурья сулоласидан бўлган подшоҳ (мил. ав. 268 — 232 йлар). Ашока давлати деярли бутун Ҳиндистон, ҳоз. Афғонистон ва Покистоннинг бир қисмини камраб олган. Буддизмга ҳомийлик қилган. Анинг ҳозиргача сақланиб қолган қоятошларга, устунлар ва ғор деворларига ўйиб ёздирган шахсий фармонлари («Ашока ёзувлари») кад. Ҳиндистон тарихини ўрганишда муҳим тарихий манба бўлиб ҳисобланади.