АШКЕНАЗИЛАР

АШКЕНАЗИЛАР — яҳудийларнинг этник гуруҳи, ўрта асрда Германияда яшаган яҳудийлар авлоди. Европа ва Америка яҳудий аҳолисининг катта қисмини, Исроил яҳудийларининг ярмига яқинини ташкил этади. Идиш тилида сўзлашади.