АШЕРСОНИЯ (Ashersonia) — такомиллашмаган замбуруғлар авлоди; оққанотлар оиласига мансуб зараркунанда ҳашаротларнинг табиий кушандаси. Зараркунанда ҳашаротларнинг 1 — 3 ёшдаги личинкаларини шикастлайди. Анинг оққанотларга қарши қўлланиладиган жуда кўп формалари мавжуд (Вьетнам қизил ва сариқ А. си, куба зар-ғалдоқ ва қизил Ашерсонияси, Япония, Ҳиндистон А. си ва б.). А. ни ширадорлиги 10—11% агар суюқлигида тайёрланган озуқали муҳитда кўпайтирилади. Пуркаш учун концентрацияси 1 мл да 2—5-Ю7 бўлган замбуруғ спорали суспензияси ишлатилади. 1 га майдонга 2—6 л спорали суспензия сарфланади. Пуркаш эрталаб ёки кечқурун личинкаларнинг тухумдан чиқиш пайтида амалга оширилади.