АСБОПЛАСТИКЛАР

АСБОПЛАСТИКЛАР — тўлдиргич сифатида асбест толали материаллар қўшилган пластмассалар; боғловчи сифатида, асосан, фенол-формальдегид ва меламин-формальдегид смолалардан, баъзан кремний органик ва фуронли смолалардан фойдаланилади. Асбопластиклар пресслаб ёки механик ишлов бериб тайёрланади. Қуйидаги хиллари бор: қатлам-қатлам пластиклар, асботекстолит (тўлдиргичасбест тўқимаси), асбогетинакс (асбест қогози), асболит (асбест қоғози ва картони), асбест толали иплар (тўлдиргичасбест толаси). Асбопластиклар 400 т-рагача механик хоссаларини узоқ, вақт саклайди. Асбопластиклардан ротацион насосларнинг кураклари, электр машиналарнинг коллекторлари, метрополитен вагонлари ва самолёт тормози колодкалари, кимёвий аппаратлар, ракетанинг баъзи қисмларини иссиқликдан ҳимоя қиладиган материаллар ва б. тайёрланади.