АСАЛАРИ ҚУТИСИ

АСАЛАРИ ҚУТИСИ — асалари оиласини боқиш учун махсус жиҳозланган қути. Ёгоч тахталардан ясалади. Асалари боқиладиган қутилар 19-а. бошларида яратилган. Асалари қутисининг Дадан-Блатт, ётиқ, Рут турлари бор. Дадан-Блатт қутиси асосий уя қутисидан ва бир ёки иккита магазиндан (қўшимча устки қутидан) иборат. Қутига эни 435 мм, бўйи 300 мм ли 12 ром, магазинларга бўйи 150 мм ли 12 ром жойлашади. Ётиқ асалари қутиси – корпус ва қопқокдан иборат. 16 — 24 ром жойлашади. Рут Асалари қутисининг таг поли суғуриб олинадиган бўлиб, қути ва 1 — 2 магазиндан иборат. Ҳар қайси қутига ва магазинга эни 435 мм ва бўйи 230 мм 10 ром жойлашади. Ўзбекистонда, асосан, Дадан-Блатт ва Рут тик А. қ. дан фойдаланилади.