АСАЛАРИ БЎРИСИ

АСАЛАРИ БЎРИСИ, филант (Philanthus triangulum) — ковловчи арилар (sphecidae) оиласига мансуб хашарот. Уз. 17 мм гача, ердаги ковакларга, кўпинча унча катта бўлмаган жарликларга уя қуради. Урғочиси ўз наслини фалажланган арилар билан боқади ёки улар йиққан нектардан фойдаланади. Филантларнинг бошқа турлари якка яшовчи ариларни овлайди. Асалари бўриси асаларичиликка катта зиён келтиради. Кураш чораси асаларилар бо-қиладиган жойлар яқинидаги Аб. уя қуриши мумкин бўлган, фойдаланмайдиган жойларни ҳайдаб, уларнинг уяларини бузиб ташлашдан иборат.