АСАДУЛЛАЕВ

АСАДУЛЛАЕВ Тўрахон (1941.14.4, Касби тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). Қарши пед. ин-тини тугатган (1966). 1972—75 й. ларда Касби туманидаги 13-мактабда етакчи, 1975 й. дан 20-мактабда, 1995 й. дан 2-мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Асадуллаев ўзининг педагогик фаолияти давомида бутун диққат-эътиборини ўқувчиларга пухта билим бериш, уларнинг дунёқарашини шакллантириш, олган билимлари асосида мустақил фикрлашга қаратди. Асадуллаев мактабда намунали ўзбек тили ва адабиёти кабинетини ташкил этган. «Ўқитувчи ижодкорлиги дарс самарадорлига» мавзуидаги методик қўлланмаси чоп этилган.