АРТИШОК

АРТИШОК (Супага) — кўп йиллик ва бир йиллик сабзавот экини. Ўрта денгиз мамлакатларида 10—11 тури ўсади. Франция, Италия, Ҳиндистон, Жазоир ва б. мамлакатларда экилади. Россиянинг жан, Молдавия, Украинада ти-канли Артишок (С. scolymus L.) тури кўпроқ экилади. Артишок жуда сершох бўлиб, бўйи 2 м гача боради. Гуллари кўк-бинафша рангда, йирик тўпгул ҳосил қилади (бир тўпгули оғирлиги 100—200 г). Серэт гулбанди ва саватча тўпгули овқатга ишлатилади. Артишокда қанд, оқсил (2,5-3%), углевод (7-15%), С (0,4 мг%), В,, В2 витаминлари, каротин, уруғида 30% гача мой бор. Хом ва консерваланган, қайнатилган Артишок соуслар билан истеъмол этилади, салатлар тайёрланади. Углеводлари таркибида диабет касалликлари учун фойдали бўлган инулин бор. Жан. зоналарда 3 — 4 йиллик, совуқ кучли зоналарда бир йиллик экин, 100×80 см схемада экилади. Ҳосилдорлиги 50—250 ц/га (15 — 50 минг тўпгул). Артишок одатда кўп йиллик экин тарзида эқилгандан сўнг иккинчи йили гуллайди. Ўзбекистон ўсимликшунослик и. т. институтида Артишокни районлаштириш ўрганилмоқда.