АРСЛОНҚУЛОВ

АРСЛОНҚУЛОВ Тошпўлат (1882 — Тошкент — 1962. 9. 5) — ганчкоруста. Ўзбекистон халқ рассоми (1944). Ўймакорликни отасидан ўрганган. Арслонқулов чока пардоз усулида нақшлар ўйишда ва безакларга ҳандасий «занжира» шаклларини беришдаги маҳорати билан шуҳрат қозонган. 1952 й. дан П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида дарё берган. Бухоро ва Тошкент ўймакор усталари билан бирга европа услубида курилган Половцев уйи (ҳоз. Ўзбекистон амалий санъат музейи биноси)ни миллий ўйма нақшлар билан безашда иштирок этди. Арслонқулов ҳоз. Арслонқулов Ҳидоятов номидаги театр (1929), Ўзбекистон ФА Навоий музейи (1939), Навоий кутубхонаси биноларини, Навоий театри биносини (1946) безашда қатнашди. Навоий театрининг томоша зали, фойе ва б. даги у ишлаган «мажнунтол», палак усулидаги безаклар, рангбаранг мужассамотлар бинонинг ички кўринишига алоҳида жозиба бахш этади. У яратган гўзал нақшлар, шарафалар, ҳар хил безаклар турли кўргазмаларда намойиш қилинди. Кўп асарлари Ўзбекистон давлат санъат музейида, шунингдек Москва, Санкт-Петербург ва б. шаҳарлардаги музейларда сақланмоқда.

APT, орт — қад. географик атама, довон демакдир. Арслонқулов атамаси Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида, туркий руник ёзувлардаёқ учрайди. Ҳоз. вақтда, асосан, географик номлар таркибида қолган. Арслонқулов сўзидан тузилган жой номлари Қирғизистонда кўпроқ учрайди: Балғарт, Жангиарт, Кўчарт, Оғочарт, Туруғарт, Қайинарт, Қизарт, Қизиларт ва б.