АРМАВИР

АРМАВИР — РФ Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1914 й. дан). Кубань дарёси бўйида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 163 минг киши (1999). Армавир ўлканинг Краснодардан кейин иккинчи саноат маркази. Озиқ-овқат (гўшт, консерва, мой-ёғ к-тлари), машинасозлик, кимё, енгил, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Педагогика ин-ти, машинасозлик, механика-технология, зооветеринария техникумлари, тиббиёт билим юрти, музей, драма театри, ўлкашунослик музейи, телемарказ бор. Армавирга 1839 й. да асос солинган.