АРКАНЗАС

АРКАНЗАС — АҚШдаги дарё, Миссисипи дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 2410 км, ҳавзасининг майд. 416 минг км2. Қояли тоғлардан бошланиб, Буюк ва Марказий текисликлардан ўтади. Баҳорда тўлиб оқади, баъзан тошади, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 1300 м3/сек. Йирик сув омбори қурилган. 1000 км масофада кемалар қатнайди. Арканзас дарёси ёқасида Уичито, Талса ва Литл-Рок ш. лари жойлашган.