АРЖОН

АРЖОН — Сибирдаги илк скиф даврига оид мозорқўрғон (мил. ав. 8-а.). Тува ўлкасидаги Ўйуқ дарёси водийсидаги Аржон қишлоғидан топилган. Мозорқўрғоннинг диаметри 120 м, бал. 4 м. Ёғочдан ишланган қабр иншоотининг усти тошлар билан ёпилган. 70 дан зиёд қабр чиққан. «Шоҳ» ва «малика» дафн этилган қабр атрофига 15 киши ва 160 от қўшиб кўмилган. Кўплаб жез қуроллар (болта, ханжарлар, пайконлар), сопол идишлар, безак буюмлар — ҳайвонлар тасвири туширилган қадамалар, от абзаллари ва б. топилган. Аржон Евросиё даштларидаги кўчманчи қабилалар маданиятининг илк намуналаридан ҳисобланади.

Ад:. Грязнов М. П., Аржан — царский курган раннескифского времени, М., 1980.