АРИЕТТА

АРИЕТТА (итал. arietta) — 1) кичик ария, одатда 2 қисмли шаклда содда баёни ва куйининг қўшиқсимон характери б-н ажралиб туради. Mac, M. Юсуповнинг «Хоразм қўшиғи» операсидаги Баҳор Ахи;

2) 18-а. 1-ярми француз операсида da capo арияси, итальянча матнга айтилган. Итальян операсида саҳнавоқеалари ривожига боғланмаганлиги билан ариядан фарқланади, дивертисментда фақат «киритилган» номер сифатида ишлатилади;

3) француз ҳажвий операсида — халқ руҳидаги яккахон ашула (ария)си. Баъзан, Ариетта номи чолғу асарларга нисбатан ҳам ишлатилади. Mac, Б. Гиенконинг фортепиано учун «Болалар альбоми»даги Ариетта