АРГУНЬ

АРГУНЬ — РФ ва Хитойдаги дарё. Амур дарёсини ҳосил қиладиган ўнг ирмоғи. Уз. 1620 км. Ҳавзасининг майд. 164 минг км2. Ўртача сув сарфи 340 м3/ сек. Катта Хинган тизмасининг ғарбий ён бағридан Хайлар номи билан бошланади. Тоғдан чиққач, кенг водийдан оқади. Ирмоқлари: ўнгдан Гэньхэ, Нюэрхэ, чапдан Уров, Урюмкан, Газимур. Аргунь ҳавзасида майд. қарийб 51 км2 бўлган 1,8 минг кўл бор. А. да 60 га яқин балиқ тури мавжуд.