АРГИШТИХИНИЛИ

АРГИШТИХИНИЛИ — Урарту подшоси Аргишти I даврида (мил. ав. 776 й.) қурилган шаҳар-қалъа. Топилган урарт миххат ёзувларидан маълум бўлишича, Арарат водийсини забт этган урартлар қалъа, сарой ва ибодатхоналар бунёд этиб, атрофини боғ-роғ, токзорларга айлантирганлар. Мил. ав. 4-а. да Аргиштихинили ўрнида қад. Арманистон пойтахти — Армавир ш. қурилган.