АРАВАКАШ

АРАВАКАШ — ўртапишар қовун нави. Шакли чўзинчоқ-тухумсимон, йирик, уз. 40—50 см, оғирлиги 8—17 кг, пўсти қалинлиги ўртача. Сирти текис, ёппасига майда ва нозиқ тўр билан қопланган. Эти оқ, қалинлиги 5—6 см, сершира, ширин, таркибида 10% гача қанд бор. Уруғхонаси катта, уруғи ўртача, ранги сариқ. Уруғи эқилганидан кейин 95 — 100 кунда ҳосили пишади. Ҳосилдорлиги 300 — 350 ц/га, юқори агротехникада 500 — 600 ц/га га боради. Бу нав илгари Тошкент воҳасида кўп эқилган. Ўзбекистон ўсимликшунослик ин-тида К. И. Пангало томонидан такомиллаштирилган популяцияси Тошкент вилояти учун р-нлаштирилган (яна қ. Ҳовун).