АРАПОВ Борис Александрович (1905.12.9, Петербург – 1992.28.1) – рус композитори, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбо-би (1944). 1930 й. дан Ленинград кон-серваториясида композициядан дарё берган, проф. (1948). Ленинград консерваторияси билан 1941 — 44 й. ларда Тошкентда эвакуацияда бўлган. Шарқ мавзулари ва куйларига изчил мурожаат этган. «Насриддин Бухорода» мусиқали комедияси (F. Ғулом ва В. Виткович билан ҳамкорликда, 1943; Янгийўл театри), «Жалолиддин Хоразмий» ораторияси (А. Козловский б-н, 1944) ва б. асарлари билан ўзбек мусиқасига ҳисса қўшган. Опера ва балетлар, 6 симфония, оркестр учун концерт, «Рус сюитаси», скрипка ва оркестр учун 2 та концерт, қатор во-калсимфоник, камервокал ва чолғу асарлар, кинофильмларга мусиқалар ёзган.