АРАНГ МУҲАММАДХОН

АРАНГ МУҲАММАДХОН, Арангхон (? — 1688) — Хива хони (1686 — 88). Анушахоннинг ўғли. Муниснинг ёзишига кўра, Ар. М. Хивадан 1 фарсах (6—7 км) масофадаги Оқсаройда ўзига қароргоҳ қурдирган ва кўп вақтини ўша ерда ўтказган, тунда Хивага қайтган. Бир куни Хивадан қайтаётганда Бадрхон ариғи кўпригида отдан йиқилиб ўлган. Аранг Муҳаммадхон ҳукмронлиги даврида Кўҳна Аркда Кўриниш хона биноси қурилган.

Ад.: История Хорезма, Т., 1976.