АРАЛИЯДОШЛАР

АРАЛИЯДОШЛАР (Araliaceae) — ёпиқ уруғли ўсимликларнинг иккипаллалилар синфига мансуб оила. 65 туркуми (800 га яқин тури) бор. Асосан Шим. Америка, Жан.-шарқий Осиё ва Австралияда тарқалган. Улар ичида ўт, бута ва ҳатто кичикроқ дарахт шаклидагилари ҳам бор.

Гуллари тўғри (актиноморф), соябон, бошча ёки бошоқларга тўпланган. Баъзи турлари, мас, аралия, плюшч хушманзара ўсимлик сифатида экилади, баъзилари, мас, женьшень доривордир. Аралия (Aralia) оиладаги йирик туркум бўлиб, у 35 тўрни ўз ичига олади. Аралиядошлар турлари асосан Осиёнинг жан.-шарқидаги тропик ва субтропик ерларда ўсади. Ўзбекистонда ҳам ўстирилади. Унинг ил-дизида сапонин, эфир мойи ва б. бирикмалар бўлиб, настойкаси организм тонусини кўтариш учун қўлланилади.