АРАБИСТОН ҒЎЗАСИ

АРАБИСТОН ҒЎЗАСИ, арейзиан ғўзаси (Gossypium areysianum Defl .) — ёввойи ғўза тури. Геноми F3, хромосомалар сони 2п=26. Биринчи марта М. А. Дефлерс таърифлаб берган. 1953 й. дан ўрганилмоқда. Арабистон я. о. жан. қисми, хусусан Яманда (иссиқ жойлардаги дара ва жарликларнинг тошлоқ ёқаларида ўсади) тарқалган. Арабистон ғўзаси тик ўсувчи моноподиал бута, бўйи 3 м гача етади. Ўсимликнинг кўсаги майда, думалоқ, учи ўткир, уч чаноқли, пишиб етилиши билан тукилиб кетади. Ҳар бир чаноғида 2 — 3 тадан чигит булади. Чигити майда, узунчоқ, 9 — 11 мм гача узунликдаги кулранг майин туклар билан қопланган. Арабистон ғўзаси қурғокчиликка чидамли бўлиб, денгиз сатҳидан 700 — 2000 м баландликдаги жуда иссиқ жойларда ўсади.