АРАБИ ПОШО

АРАБИ ПОШО Аҳмад (1841 – 1911) — Миср халқининг 1879 — 82 й. лардаги миллий озодлик кураши раҳбарларидан бири. Полковник (1879). 1881 й. сент. да Қоҳира гарнизони қўзғолонига бошчилик қилди; натижада Миср миллий ҳукумати тузилди. Араби Пошо ҳарбий вазир лавозимини эгаллади. 1882 й. июль—сент. ойларида Мисрга бостириб кирган инглизларга қарши урушда раҳбарлик қилди. Урушда Миср мағлубиятга учрагач, Араби Пошо инглиз ҳокимияти томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинди, кейинчалик Цейлон о. га сургун қилиш билан алмаштирилди. 1901 й. Майда афв этилди ва Мисрга қайтиб келди.