АҚШ МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ — 1876 й. да Шим. Америкадаги Англия мустамлакаларида миллий озодлик уруши давом этаётган пайтда қабул қилинган ҳужжат. Унда Шим. Американинг Англия қўл остидан ажралиб чиққанлиги ва янги, мустақил АҚШ давлати ташкил топганлиги эълон қилинди. Лойиҳасини миллий озодлик харакати ар-бобларидан Томас Жефферсон тайёрлаган. Ушбу Декларацияда халқларнинг мустақиллиги ғояси, барча кишилар қонун олдида тенг ҳамда «яшаш, эркинозод бўлиш ва бахт-саодатга интилиш» ҳуқуқига эга эканлиги баралла ифодаланди. У инсон ҳуқуқларининг илк декларацияси сифатида катта тарихий аҳамият касб этди, жаҳон бўйлаб мустабидликка қарши курашга даъват бўлиб янгради.