АҚОР

АҚОР (араб. — кўчмас мулк, ер-сув, замин) — Темурийлар замонида ер-сув, боғ, тегирмон, канал, дўкон, устахона ва бозорлар каби кўчмас мулклар. Ақор васият билан вақфга айлантирилиши мумкик бўлган. Зарафшон водийсидаги Ақор, Оқар, Ағар каби жой номлари Ақор атамасидан келиб чиққан.