АҚОҚИЁ

АҚОҚИЁ, араб елими, гуммиарабик — асосан Африка ва Арабистонда ўсадиган акациядан олинадиган елим. Очиқ ҳавода шаффоф, мўрт модда бўлиб қотади, сувда эриб, ёпишқоқ қуйқа ҳосил қилади. Ақоқиё, асосан, арабинат кислотанинг калий, кальций ва б. тузлари қотишмасидир. Шарқ табобатида, жумладан Ўрта Осиё табобатида жуда қадимдан дори сифатида ишлатилган. Тиббиётда эмульсия, таблетка, ҳабдори тайёрлашда, саноатда газ-молларни оҳорлаш, турли бўёқлар тайёрлашда қўлланилади.