АҚИҚ

АҚИҚ, агат — минерал. Халцедоннинг бир тури, катламли ёки йўл-йўл бўлади. Қатламларда рангларнинг ҳар хил уйғунликда келишига караб қуйидаги хиллари фарқланади: агат оникси (оқ ва кора қатламлар), карнеол оникси (қизил ва оқ), сардоникс (кизил-қўнғир ва оқ), агатлар (зангори-кулранг ва ок). Кимёвий форму-ласи SiO2. А. дан ҳар хил маржонлар, тақинчоқлар ясалади, саноатда эса ҳовонча, ҳовонча дастаси, тарози призмалари, электр ва сув ўлчов асбобларининг таглиги, кўнчилик саноатида дазмоллаш ғалтаклари ва б. ишланади.